Янгиликлар
Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан 2021 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимларига белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан 2021 йил 1-чорак ҳисобот даври мобайнида бир қанча ишлар амалга оширилди.
Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 1-чораги давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича:
Бўлим томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 124 та мурожаатнинг 82 таси ҳал этилиб, шундан 35 таси қаноатлантирилган, 50 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича:
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 1 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан 1 тасига розилик визаси қўйилди.
Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйич:
Бўлим томонидан жами 4 та ўрганишлар ва 17 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш ва мониторингларга кўра 29 та ташкилотлар қамраб олиниб, натижасида 1544 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди ва аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 186 та тегишли таъсир чоралари, хусусан, 30 та тақдимнома, 144 та огоҳнома ва 8 та маъмурий баённома, 4 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилди.
Киритилган тақдимномалар натижасида 5 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.
Бундан ташқари, 4 та юридик фактни белгилаш ҳамда 3 та етказилган моддий зарарни ундириш юзасидан даъво аризалари киритилди.
Шунингдек, киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки баённомалар расмийлаштирилиб, натижасига кўра 5 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича:
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 1-чорак давомида жами 409 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 281 та оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 111 та оғзаки, 17 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.
Ўтказилган сайёр қабуллар бўйича:
Бўлим томонидан бошқа давлат ташкилотлари билан биргаликда тумандаги 8 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилди.
Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 150 тадан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 22 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилди.