Янгиликлар
Косон туман адлия бўлими томонидан 2021 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширган ишлар юзасидан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимларига белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Косон туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 1-чорак ҳисобот даври мобайнида бир қанча ишлар амалга оширилди.
Хусусан, мурожаатлар билан ишлаш йўналишида бўлим томонидан муайян ишлар амалга оширилди. Адлия бўлимига 2021 йил 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 137 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 105 таси ҳал этилган (16 таси ҳисобот даврида қолдиқда), шундан 75 та ёки 78,7 фоизи қаноатлантирилган, 30 та ёки 31,5 фоизи ҳуқуқий тушунтириш берилган (мурожаатларни ҳал этишда 12 таси жойига чиқиб ўрганилган).
Шунингдек, бўлим томонидан жойларда сайёр қабуллар ташкил этилиши таъминланди. Хусусан, 1-чорак давомида ҳамкор ташкилотлар иштирокида шаҳардаги 11 та МФЙларда сайёр қабуллар ўтказилиб, ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб борилди.
Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 995 та жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 57 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, мурожаатларнинг 40 таси қаноатлантирилгани ҳолда 17 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Бундан ташқари, бўлим томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш йўналиши бўйича туман ҳокимлигининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 2 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, шундан 2 тасига ижобий хулоса берилди.
Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 2 та тақдимнома киритилди.
Худди шу каби, ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 4 та ўрганиш ва 20 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 28 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 1773 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 27 та тақдимнома, 173 та огоҳнома, 2 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан баённомалар расмийлаштирилиб, 2 та ҳолатда маъмурий таклифлар киритилди.
Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 6 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, 16 038 370 сўм пул маблағи қайтарилиши таъминланди.
Киритилган маъмурий таклифлар ёки расмийлаштирилган баённомалар натижасига кўра 4 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан 11 та даъво ариза ва аризалар киритилиб тўлиқ қаноатлантирилган, 38 634 715 сўм манфаатдор шахслар фойдасига ундирилган.
Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 1-чораги давомида жами 343 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 110 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 222 таси оғзаки, 11 таси кўргазмали тадбирларни ташкил этади.