Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Китоб туман адлия бўлимининг 2021йил 1-чораги давомида амалга оширган ишлар юзасидан


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимларига белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Китоб туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 1-чораги давомида муайян ишлар амалга оширилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бўлим томонидан 2021 йил 1-чораги давомидажисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 121та мурожаатларнинг барчаси ҳал этилган бўлиб, шундан 103 та ёки 85,1 фоизи қаноатлантирилган, 24 та ёки 14,9 фоизи ҳуқуқий тушунтириш берилган (мурожаатларни ҳал этишда 23 таси жойига чиқиб ўрганилган).

Ўтказилган   сайёр    қабулла:

Бўлим томонидан 2021 йил 1-чораги давомидаҳамкор ташкилотлар иштирокида тумандаги 12та МФЙларда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 417 та жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 65 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, 60таси қаноатлантирилган ва 5тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва халқ депутатлари кенгашининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 3 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан3 тасига розилик визаси қўйилди.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича3 та тақдимнома киритилди.

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:

Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 4та ўрганиш ва 14 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 32 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 1498та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 28 та тақдимнома, 263та огоҳнома,5 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан баённомалар расмийлаштирилиб,маъмурий таклифлар киритилди.

 Натижад:

- 13 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, 80 232 312 сўм пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди.

- 1 та қонун талабларига зид равишда қабул қилинган қарор ва бошқа хужжатлар бекор қилинган.

Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра
2 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан 12 та даъво ариза ва аризалар киритилиб тўлиқ қаноатлантирилган, 20 413 300 сўм манфаатдор шахс фойдасига ундирилган.

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйич:

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2021 йил 1-чораги давомидажами 360 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 239таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 101 таси оғзаки, 10таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот,10 таси манзилли тарғибот тадбирларидан иборатдир.