Янгиликлар
Касби туман адлия бўлими томонидан 2021 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 35-моддасига кўра, Касби туман адлия бўлими (кейинги ўринларида “бўлим” деб юритилади) томонидан 2021 йилнинг 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан умумлаштириш ўтказилди.
Умумлаштириш жараёнида қуйидагилар аниқланди.
Бўлимга 2021 йилнинг 1-чорагидавомида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари томонидан жами 95 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 78 таси ёзма ва 17 таси оғзаки шаклда келиб тушган.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилганида мурожаатлар 58 тага (37та) ёки 63,8 фоизга кўпайган бўлиб, кўпайганлигининг асосий сабаби сифатида туман адлия бўлими томонидан амалга оширилаётган тарғибот тадбирлари, ўтказилаётган сайёр қабуллар ва уйма-уй юришлар натижасида фуқароларнинг адлия идораларига ишончи ортаётганлигини кўрсатишимиз мумкин.
Келиб тушган жами 95 та мурожаатларнинг 93 таси бевосита тўғридан-тўғри бўлимга келиб мурожаат этишган, 2 таси почта алоқа тармоғи орқали келиб тушган.
Бўлим фаолияти бўйича:
Бўлимга келиб тушган 95 та (ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтмаган) мурожаатларнинг барчаситўғридан-тўғри бўлимга келиб тушган бўлиб, 86 таси бўлимда кўриб чиқилган, 5 таси тегишли идоралар ва ҳокимиятга юборилган, 4 таси қолдиқда қолган.
Бўлимга келиб тушган мурожаатларни ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 58 тага (37та) кўпайганлигини кўришимиз мумкин.
Келиб тушган жами мурожаатларнинг 85 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид ва 10 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид бўлиб ҳисобланади.
Бўлимга 2021 йилнинг 1-чорагидавомида келиб тушган мурожаатларнинг 56 таси шикоят, 39 таси ариза шаклидаги мурожаатлар ҳисобланади.
Бўлимга ҳисобот даврида келиб тушган шикоятларнинг хусусияти бўйича кўриб чиқилганда, энг кўп мурожаатлар 18 таси меҳнат низолари юзасидан, 16 таси ижтимоий ҳимояга доир қонунлар юзасидан, 15 таси таълимга доир қонун ҳужжатлари юзасидан, 2 таси ерга доир қонун ҳужжатлари юзасиданҳамда 5таси бошқа масалалар юзасидан келиб тушган.
Ҳисобот даврида келиб тушган 95 та мурожаатларнинг 86 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 73 таси ёки 84,9 фоизи қаноатлантирилган,
13 таси ёки 15,1 фоизига ҳуқуқий тушунтириш берилган (мурожаатларни ҳал этишда 42 таси жойига чиқиб ўрганилган бўлса, 9 таси бўйича мутахассис жалб этилган), 5 та мурожаат ҳал этиш учун тааллуқлиги бўйича юборилган, 4 та мурожаат иш юритувда қолдиқдақолган(ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтмаган).
Қаноатлантирилган мурожаатлар бўйича 6 та 18 727,2 минг. сўмлик жисмоний шахслар фойдасига пул суммаларини ундириш бўйича тақдимномалар киритилиб, ижроси таъминланган. Бундан ташқари фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судига 1 та 2 650,5 минг. сўмлик даъво аризалари киритилиб, даъво талаби қаноатлантирилган.
Бундан ташқари, бўлимбошлиғи томонидан ҳисобот даврида шахсий қабуллар натижасида 22 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, шундан
10 маротаба жойларда сайёр қабуллар ташкил этилиб, жами 12 та мурожаатлар қабул қилинган.
Бўлим бошлиғи томонидан 10 та мурожаат бевосита бўлим маъмурий бинода шахсий қабул қилинган, 12 таси сайёр қабулда қабул қилинган мурожаатлар ҳисобланади.
Келиб тушган мурожаатларнинг 85 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид ва 10 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид мурожаатлар ҳисобланади.
Қабул қилинган мурожаатларнинг 20 таси ҳал этилиб, 19 таси қаноатлантирилган, 1 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 2 таси ҳал этиш учун тааллуқлилиги бўйича юборилган.
Бўлим ходимлари томонидан ҳисобот даврида шахсий қабуллар натижасида 71 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, шундан 10 маротаба жойларда ташкил қилинган сайёр қабуллардан, жами 19 та мурожаатлар қабул қилинган.
Бўлим ходимлари томонидан 52 та мурожаат бевосита бўлим маъмурий бинода шахсий қабул қилинган, 19 таси сайёр қабулда қабул қилинган мурожаатлар ҳисобланади.
Келиб тушган мурожаатларнинг барчаси, яъни 71 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид ҳисобланади.
Қабул қилинган мурожаатларнинг 66 таси ҳал этилиб, 54 таси қаноатлантирилган, 12 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилганва 1 таси ҳал этиш учун тааллуқлилиги бўйича юборилган.
Бўлим томонидан 2021 йилнинг 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқилган бўлиб, муддат бузилиши ҳолатига йўл қўйилмади.
Бўлим томонидан 2021 йилнинг 1-чорагидавомида туман давлат хизматлари маркази ходимларива бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тумандаги 41 та МФЙлардан 10 таси қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари ижтимоий тармоқларда ёритилган.
Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 247дан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 31 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилган.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, бўлим томонидан 2021 йилнинг 1-чорагидавомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан ўтказилган умумлаштириш натижаларига кўра қуйидаги хулоса келинди:
1. Бўлим ходимлари мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоли масалаларини ҳал қилиб, ҳуқуқий томонлама кўмак бериш;
2. Мурожаатларни кўриб чиқишда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига риоя этиш;
3. Мурожаатларни қабул қилиш, расмийлаштириш, узоқ ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказиш, сайёр қабулларда муаммоли масалаларни кўтариш ва ечимини топиш, қаноатлантириш даражасини ошириш, тегишлигига кўра мурожаатларни камроқ юбориб, уларни имкон қадар кўриб чиқиш, мурожаат натижасида аниқланган ҳолатлар бўйича таъсир чораларини қўллаш;
4. Мурожаатларни кўриб чиқишда барча важларига атрофлича тўхталиб, жойига чиққан ҳолда ҳамда мутахассислар жалб қилиб ўрганишлозим бўлади.