Янгиликлар
Адлия бўлимлари уч ёшга тўлди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 13 апрелдаги ПФ–5415-сон Фармонига мувофиқ барча туман (шаҳар)ларида адлия бўлимлари ташкил этилди ва жойларда адлия бўлимлари томонидан жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда, фуқароларга ҳуқуқий жиҳатдан билимини янада оширишда ўз вазифлардан келиб бир қанча ишлар амалга оширилди.
Шунингдек, қисқа вақт давомида адлия бўлимлари аҳолининг ишончли давлат идораси сифатида тан олишига эришди, десак адашмаймиз. Бунга сабаб, бугунги кунда муаммолартуман (шаҳар) доирасида аниқланиб, ҳал этилиши, фуқароларнинг ортиқча овора бўлиб вилоят ёки республика даражасидаги ташкилотларга эмас, балки ўзларининг яшаб турган жойлардаги туман (шаҳар) адлия бўлимларига мурожаат этишмоқда.
Хусусан, кейинги уч йил давомида амалга оширилган энг муҳим ишлар бўйича статистик маълумотларга эътибор берсак:
Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича:
Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 10 642 та мурожаатнинг 10 128 таси ҳал этилиб, шундан 8 111 таси ёки80 фоизи қаноатлантирилди,2 015 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича:
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бошқарма ва унинг тизимидаги адлия бўлимлари томонидан жами 41 497 та, шундан 15 846 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 22 800 таси оғзаки, 2 841 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди.
Бундан ташқари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари вазифасидан келиб давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш орқали ҳам уларнинг фаолиятида фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида сифатли кўриб чиқишини ҳам таъминламоқда.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкил этилганига уч йил тўлганлиги муносабати билан адлия бўлимларида фаолият юритаётган барча ходимларни маънан рағбатлантириш, ишга бўлган муносабатини янги босқичга кўтариш мақсадида Адлия вазирининг табрикномаси ва ширинликлар тарқатилди.