Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Ғузор туман адлия бўлимининг 2021 йил 1-чорак давомида амалга оширган фаолияти юзасидан...


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимларига белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Ғузор туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 1-чорак ҳисобот даври мобайнида бир қанча ишлар амалга оширилди. Хусусан,

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича:

Бўлим томонидан жорий йил ҳисобот даври давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 89 та мурожаатларнинг 80 таси ҳал этилиб, шундан 74 таси қаноатлантирилган ва 6 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган ҳамда 9 таси кейинги чоракда қолдиқ бўлиб ўтган.

Ўтказилган сайёр қабуллар бўйича:

Бўлим томонидан жорий йил ҳисобот даври давомида ҳамкор ташкилотлар иштирокида тумандаги 11 та МФЙларда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 400 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этган.

Қабул давомида бўлим иш юритувга қабул қилинган жами 29 та мурожаатларнинг 27 таси қаноатлантирилиб, 2 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича:

Бўлим томонидан чорак давомида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги жами 6 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, шундан 2 та қарор лойихасига розилик визаси қўйилишига эришилган.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича тегишли тартибда жами 4 та тақдимнома киритилиб, 3 та қарор ва фармойиш бандлари бекор қилинди.

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича:

Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 4 та ўрганиш ва 17 та мониторинглар ўтказилиб, бунда жами 22 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинди ҳамда ушбу ўрганишлар ва мониторинглар натижасида
жами 2 409 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Шунингдек, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан жами
40 та тақдимнома, 143 та огоҳнома, 14 та маъмурий баённома ва 4 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилди.

Натижада:

- 12 нафар шахсларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилиб (шундан 1 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган), жами 240 642 801 сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди.

- 3 та қонун талабларига зид равишда қабул қилинган қарор ва фармойиш ҳамда бошқа хужжатлар бекор қилинган.

Маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра жами 18 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш юзасидан жами 15 та даъво ариза ва аризалар киритилиб тўлиқ қаноатлантирилган ҳамда 25 115 983 сўм миқдоридаги пул маблағлари манфаатдор шахслар фойдасига ундирилишига эришилган.

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлими томонидан жорий йил ҳисобот даврида жами 321 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 196 таси оммавий ахборот воситалари орқали, 105 таси оғзаки, 15 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 28 таси манзилли тарғибот ва 18 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.