Янгиликлар
"Медиа режа" ижроси таъминланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 23 мартдаги “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6191-сон Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича тасдиқланган Медиа-режаси ижроси бўйича Қамаши туман адлия бўлимининг етакчи маслаҳатчиси Ш.Абдиев томонидан “Насаф” телевиденияси орқали аҳолига мазкур Фармоннинг мазмум моҳияти тушунтирилди.