Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимояси


Нишон туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 9 апрель куни туманнинг Нуристон шаҳарчасида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли 08579-сон ва 01404-сон ҳарбий қисмларида хизмат вазифаларини ўтаётган ҳарбий хизматчилар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда туман адлия бўлими томонидан Жунубий-ғарбий махсус ҳарбий округи қумондонлигининг жорий йил 3 апрель кунидаги “Ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, уларга уй-жой ижара бадалларини расмийлаштириш ва тўлаш тартиби”нинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти юзасидан маъруза қилинди.