Янгиликлар
Вилоят адлия бошқармасида оммавий ахборот воситалари учун брифинг ташкил этилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги адлия бўлимлари томонидан 2021 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Оммавий ахборот воситалари учун брифинг ташкил этилди.
Тадбирда бошқарма бошлиғининг ўринбосари Х.Насимов ҳисобот даврида бошқарма ва унинг тизимидаги бўлимлари томонидан амалга оширилган бир қатор ишлар ҳусусида маълумотлар берилди.
Ҳусусан, Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши, қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари, амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари, жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фаолияти ва бошқа масалалар бўйича ахборот берилди.
Шунингдек, адлия бошқармаси ва ваколатли идоралар билан биргаликда 2021 йилнинг I ярим йиллиги давомида фуқароларга ҳуқуқий ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан Акция ўтказиш бўйича тақсимот режасига асосан жорий йилнинг январь – февраль ойларида жойларда фуқароларга ўз вақтида қайд этилмаган фуқаролик ҳолати (туғилганлик, никоҳ, никоҳдан ажралганлик ёки ўлим) далолатнома ёзувларини расмийлаштиришда, шахсни тасдиқловчи ҳужжатни сайёр тартибда олиш ҳамда кўчар ва кўчмас мулкка нисбатан нотариал ҳаракатни (мерос) сайёр тартибда расмийлаштиришда
500 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиб амалий ёрдам кўрсатилганлиги ҳамда ҳуқуқий тушунтиришлар берилганлиги айтиб ўтилди.
Акция доирасида жорий йилнинг март-апрель ойиларида тегишли ташкилот ҳамда идоралар томонидан ходимларнинг ойлик иш ҳақини
ўз вақтида ва/ёки тўлиқ берилмаётганлиги, иш ҳақидан ноқонуний ушлаб қолинаётганлиги ва нотўғри ҳисобланаётганлиги ҳамда бошқа меҳнат муносабатлари бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш назарда тутилган бўлиб бу борада амалга оширилган ишлар бўйича ҳам тўхтатилиб ўтди.
Журналист ва блогерлар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.