Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Қашқадарёда оммавий ахборот воситалари ҳодимларининг ҳуқуқий малакаси оширилди.


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг ўқитувчилари юридик фанлар номзодлари Д.Рахмонов ва Р.Шакуровлар томонидан Қашқадарё вилоятида матбуот котиблари, журналист ва блогерлар учун жорий йилнинг 8-10 апрелида “Ахборот олиш, қайта ишлаш ва тарқатишда журналистларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари” мавзусида ўқув курслари ташкил этилди.
Ўқув курсларда матбуот котиблари, журналист ва блогерларга Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари эркинлигини суиистеъмол қилишга йўл қўймаслиги, журналист суриштируви ва унинг амалга ошириш тартиби, Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуни–журналистика фаолиятининг ҳуқуқий асоси сифатида, ахборотнинг тўғрилиги учун жавобгарлик, раддия бериш ҳуқуқи ва жавоб қатариш, жамоатчилик назоратини шакллантириш ва бошқа йўналишлар бўйича батафсил тўхталиб, ишларни самарали ташкил этиш, соҳа ходимларининг касбий малакасини юксалтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.
Иштирокчилар томонидан берилган саволларда батафсил жавоблар берилди.