Янгиликлар
Фуқароларнинг фикри биз учун муҳим
Адлия бошқармаси томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида доимий равишда ижтимоий сўровлар ўтказилиб фикрлари ўрганилди.
Навбатдаги сўровнома бошқарманинг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасида яширин иқтисодиётнинг салмоғини оширишга сабаб бўлаётган омилларни ва бюрократик тўсиқларни таҳлил қилиш мақсадида ҳар хил соҳада фаолият юритаётган фуқаро ва тадбиркорлар ўртасида сўровномалар ўтказилди ва уларнинг фикр мулоҳазалари ўрганилди.
Фуқаро ва тадбиркорлар томонидан тўлдирилган сўровномалар умумлаштирилиб, белгиланган тартибда таклифлар ишлаб чиқилди.