Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулайликлар яратилмоқда.


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий хужжатларни мазмун-моҳиятини тушунтириш борасида доимий равишда тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 8 апрелида бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Исоқов иштирокида вилоят телевидениесининг “Таҳлил 24/7” кўрсатуви учун давра суҳбати ташкил этилди.

Давра сухбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6191-сон Фармони мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Ҳусусан, мазкур Фармон билан 2021 йил 1 июндан давлат хизматлари кўрсатиш ва ортиқча тартиб-тамомилларни қисқартириш бўйича киритилган енгилликлар ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда ФҲДЁ билан боғлиқ барча маълумотлар фуқаролардан талаб қилинмасдан электрон тизими орқали олиниши, тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларнинг вакилига давлат хизматларидан фойдаланиш учун йиғим ва давлат божини нақд пул шаклида тўлашга рухсат берилганлиги, 400 дан ортиқ қонун ҳужжатида белгиланган 17 турдаги маълумот ва ҳужжатларни аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилиниши бекор қилинганлирги, ушбу ҳужжатлар ваколатли давлат органи томонидан “Электрон ҳукумат” платформаси орқали олиниши ва бошқалар хусусида маълумотлар берилди.