Янгиликлар
Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими фаолияти юзасидан...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига асосан адлия органларининг асосий вазифаларидан бири давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва услубий таъминлаш ҳисобланади.
Мазкур вазифадан келиб чиқиб, адлия бошқармаси томонидан Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 2864, 28.02.2017 йил) ижроси юзасидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида адлия бошқармаси ҳузуридаги юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалалари бўйича келишиш комиссияси томонидан 12 нафар юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш бўйича суҳбат ўтказилиб, натижасига кўра 11 нафар юридик хизмат ходимларига розилик берилган бўлса, 1 нафар номзод суҳбатдан ўтмаган деб топилган.
Бундан ташқари, 11 нафар юридик хизмат ходимлари бўйича лавозимдан озод этишга келишиш амалга оширилган.
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бериш бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 2920, 28.08.2017 йил) ижроси бўйича бошқарма томонидан давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимларига мартаба даражаси бериш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилиб, жорий йилнинг биринчи чораги давомида 18 нафар юридик хизмат ходимларига мартаба даражаси бериш бўйича Адлия вазирлиги марказий аттестация комиссиясига тавсиялар киритилиб, шундан 18 та нафар юридик хизмат ходимларига мартаба даражаси берилди.
Юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талаблар (рўйхати рақами 2863, 28.02.2017 йил) ижроси бўйича минимал талабларга давлат органлари ва ташкилотлар томонидан риоя этилаётганлиги юзасидан мониторинглар ўтказилиб, мониторинглар жараёнида жами 91 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш юзасидан ҳамда келгусида қонун бузилишларга йўл қўймаслик юзасидан 1 та маъмурий таклиф, 22 та тақдимнома, 1 та огоҳнома киритилиб, бунинг натижасида 1 нафар ходим маъмурий жавобгарликка, 11 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди.
Норма ижодкорлиги соҳасида.
Адлия органларининг асосий вазифаларидан бири туман (шаҳар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ҳисобланади.
Мазкур вазифадан келиб чиқиб, адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 37 та қарор лойиҳалари ишчи тартибида амалий ёрдам берган ҳолда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган қарорларнинг қонунчиликка мувофиқлиги доимий равишда ўрганиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг биринчи чораги давомида ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар натижасида ҳокимликлар томонидан 65 та қарорлар қонун ҳужжатларига зид қабул қилинганлиги, 1 та қарор норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлсада, адлия органларидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қабул қилинганлиги аниқланиб, уларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш ёки бекор қилиш юзасидан 49 та тақдимномалар киритилди.
Киритилган тақдимнома натижасига кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 65 та қарор ва фармойишлари бекор қилиниб, қонун ҳужжатлари талабига мувофиқлаштирилди.
Бошқарма ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш масалалари юзасидан доимий равишда ҳуқуқий маслаҳатлар, йўналиш ва кўрсатмалар бериб келинмоқда.