Янгиликлар
Фарзандларимизга китоб совға қилайлик
Китоб билим маскани, халқимиз тилида китоб ўқиб билим ва муносиб тарбия олиш, касб-ҳунар ўрганишнинг аҳамиятига доир мақолалар жуда кўп.
Ҳусусан, “Китоб билим булоғи”, “Билим – ақл чироғи”, “Китоб инсоннинг дўсти” каби ҳикматли нақллардир. Яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ҳамда эзгуликка ундайди.
Жорий йилнинг 8 апрелида бошқарма томонидан оталиққа олинган Қарши шаҳридаги 23-сонли умумтаълим мактабида 2-апрель – Халқаро болалар китоби куни муносабати билан “Фарзандларимизга китоб совға қилайлик” номли китоб ярмаркаси ташкил этилди.
Ўқувчиларга ҳуқуқий адабиётлар жамланмаси совға қилинди.
Шунингдек, 8-10 синф ўқувчилари ўртасида ҳуқуқий савол жавоблар викторинаси ташкил этилиб, ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимлари синалди.
Викторина ғолибларига ва фаол иштирок этган ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди.