Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Нотариал палатаси томонидан амалга оширилган ишлар муҳокамаси ва келгусида амалга ошириладиган устувор вазифалар


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Нотариал палатаси вакиллари томонидан  жорий йил 3 апрель куни вилоятдаги нотариуслар иштирокида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси биносида нотариат соҳасига оид тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда адлия идоралари ва Нотариал палатаси томонидан амалга оширилган ишлар, нотариуслар томонидан йўл қуйилаётган хато ва камчиликлар ҳамда улар фаолиятида вужудга келаётган муаммоларни аниқлаш ва нотариат соҳасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шу билан бирга келгусида нотариат соҳасида амалга ошириладиган устувор вазифалар тўғрисида фикр алмашилди.
Тадбир давомида нотариуслар томонидан ўзларини қизиқтирган ва соҳага оид муаммоли масалалар ечими юзасидан бир қанча таклифлар билдирилди.
Шунингдек, нотариат соҳасида кўп йиллик тажрибага эга нотариуслар томонидан бугунги кундаги соҳага оид ислоҳотлар натижасида фуқароларга яратилаётган қулайликлар ҳамда президентимиз таъбири билан айтганда соҳага оид ислоҳотларнинг халқни рози қилиш йўлидаги аҳамияти тўғрисида ҳудудий телевидения орқали чиқишлар қилинди.