Янгиликлар
31
Конститутция тарғиботчиси
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конститутциясини ўрганишни ташкил этиш мақсадида фуқаролар ўртасида “Энг яхши ролик”, “Энг яхши инфографика” ва “Энг яхши слайд” номинациялари бўйича онлайн танлов ўтказилди.
Танлов ғолибларини аниқлашда, конститутциянинг мазмун ва моҳиятини кенгроқ ва соддароқ тарзда очиб берилганлиги, инновацион воситалардан фойдаланилганлиги ҳамда мавзуга чуқур ёндашилганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, танловда иштирок этганлар орасидан ҳар бир номинация бўйича алоҳида ғолиблар аниқланиб, бошқарманинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.