Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Адлия сайллари


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йил 30 март куни аҳоли ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган “Адлия сайллари” шиори остида тадбир ўтказилди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, аҳолига ахборотларни, шу жумладан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун хужжатлари ва Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг мазмун ва моҳиятини аҳолига етказиш.

Шунингдек, мазкур тадбирда фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида малакали нотариуслар, адвокатлар, “Мадад” ННТ ташкилоти, давлат хизматлари маркази, бандлик бош бошқармаси, солиқ, банклар, ФҲДЁ, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида аҳолига муаммоли, ўз ечимини топмаётган масалалар юзасидан юқоридаги ташкилотлар томонидан жами 200 дан ортиқ фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Аҳолига моддий ёрдам ва ижтимоий нафақалар олиш, кредит олиш, электр энергияси таъминотидаги узулишлар, табиий газ ва ичимлик суви таъминотидаги муаммолар, алимент ундириш, ногиронларга берилган имтиёзлар, ногиронликни белгилаш ва бошқа масалалар юзасидан тушунтиришлар берилиб, ушбу йўналишдаги масалалар бўйича тайёрланган флаер, буклет ҳамда инфографикалар тарқатилди.

Бундан ташқари, аҳолиниг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида тест ва викториналар ҳамда савол-жавоблар ташкил этилиб, ғолиблар ва фаол иштирок этган иштирокчиларга эсталик совғалари топширилди.

Мазкур тадбирда иштирокчилар ўртасида мусиқий чиқишлар қилиниб кутаринки руҳда ўтказилди.