Янгиликлар
29
Адлия сайлига марҳамат!
Азиз Қашқадарёликлар, барчангизни 2021 йил 30 март куни соат 10:00 да Қарши шаҳар марказий истироҳат боғида ўтказиладиган аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган адлия сайлига таклиф этамиз.
Ушбу сайилда сиз:
ҳуқуқий билимларингизни янада оширишингиз;
адвокатлар, нотариуслар ва бошқа малакали ҳуқуқшунослар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар олишингиз;
давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилишингиз;
меҳнат ярмаркасида ўзингизга муносиб иш топишингиз;
ҳунармандлар томонидан ташкил этилган савдо ярмаркаларида улар томонидан қўл меҳнати билан яратилган буюмлардан харид қилишингиз;
викториналар ва савол-жавобларда иштирок этиб қимматбахо совғалардан бирини қўлга киритишингиз;
турли хил ўйинлар ва санъаткорларнинг чиқишларидан баҳраманд бўлиб, маданий ҳордиқ чиқаришингиз мумкин бўлади.
АДЛИЯ САЙЛИГА МАРҲАМАТ !!!
КАНАЛГА УЛАНИШ https://t.me/qashqadaryoviloyatadliya