Янгиликлар
29
Қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан қабул қилинган қонун ҳужжатларининг
мазмун-моҳиятини мунтазам равишда аҳоли ва ижрочиларга етказиш бўйича тарғибот тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, Қамаши туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Ш.Абдиев томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2 - сон қарор мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича Қарши шаҳар “Насаф” телевидинеяси орқали интервью берди.
Унда “Аёллар дафтари”га киритилган ҳотин-қизларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга яратилаётган имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида сўз юритилди.