Янгиликлар
29
Интеллектуал мулк соҳасидаги ислоҳотлар
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интелектуал мулк агентлиги “Интеллектуал мулк консультатив маркази” давлат унитар корхонаси масъул ходимлари томонидан жорий йилнинг 29 март куни “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.
Семинарда вилоят прокуратураси, солиқ, монополияга қарши курашиш бошқармалари ва савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирок этишди.
Иштирокчиларга марказ бўлим бошлиғи Ф.Эргашева томонидан слайд орқали Ўзбекистонда интеллектуал мулк муҳофазаси, интеллектуал мулк объектлари тўғрисида тушунтиришлар, шунингдек, товар белгилари ва товар келиб чиққан жой номларининг ҳуқуқий муҳофазаси ҳақида маълумотлар берилди.