Янгиликлар
Маҳалла – жамият кўзгуси
Деҳқонобод тумани адлия бўлими ташаббуси билан туман ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Халқ қабулхонаси ва туман ФҲДЁ бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 44-сон йиғилиш баёни юзасидан жорий йилнинг 28 март куни “Маҳалла-жамиятимизнинг ёруғ юзи ва виждони кўзгуси” деган ғояни ўзида мужассам этган тадбир ўтказилди.
Тадбирда давлатимиз томонидан ушбу йўналишда чиқарилган номатив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тушунтирилиб, давлатимиз раҳбари томонидан талаб этилаётган “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” бўйича олиб борилаётган ишлар самараси юзасидан тўхталиб ўтилди.
Тадбир давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар қайтарилди.