Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Ходимларнинг билимлари оширилмоқда


Бошқарманинг ҳар пайшанба кунлари ташкил этиладиган “Ҳуқуқий маърифат соати”да ходимларнинг маънавияти ва маданиятини ошириш мақсадида турли соҳадаги етакчи мутахассислар, олимлар, психологлар, санъат ва маданият арбоблари таклиф этилмоқда.

Жорий йилнинг 25 март куни ташкил этилган “Ҳуқуқий маърифат соати” ўқув машғулотида Қарши шаҳар Абдулло Орипов мактаби ўқитувчиси томонидан лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувида иш юритиш тартиблари ҳамда тил табиати, товушлар ҳақида маълумотлар берилиб, мавзуга оид ривоятлар ўқиб берилди.

Бундан ташқари, китобхонлик соати ташкил этилиб, шоир ва жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ шоири Абдулло Ориповнинг хаёти ва ижоди юзасидан маълумотлар берилди.

Қарши шаҳар Абдулло Орипов мактаби ўқувчиси истеъдодли шоира Омонова Севинч томонидан ўзининг ёзган шеърлари ва Абдулла Ориповнинг шеърларини ўқиб эшиттирди.