Янгиликлар
Савол беринг жавоб берамиз
1. Савол: Ҳодимнинг розилигисиз меҳнат шартномасини ўзгартириш мумкинми?
Жавоб: Меҳнат кодекси 89-моддасига мувофиқ иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлилиги белгиланган.
Шунга кўра иш берувчи фақат юқоридаги асослар бўлгандагина ходим билан тузилган меҳнат шартномасини унинг розилигисиз ўзгартириши мумкин холос. Бошқа ҳар қандай ҳолатда иш берувчи меҳнат шартномасини ходимнинг розилиги билан ўзгартиради.
2. Савол: Ҳодим ўз ҳисобидан қанча муддатда таътил олиши мумкин?
Жавоб: Меҳнат кодекси 150-моддасида қуйидагича қоида белгиланган, ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.