Янгиликлар
Хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак
Мамлакатимизда бугунги кунда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий кўникмаларини олиш ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Адлия органлари томонидан ушбу йўналишда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш мақсадида Қарши туманидаги Қуйи Бешкент маҳалла гузарида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, жамиятда уларнинг гендер тенглигини таъминлаш юзасидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тарғибот акцияси ташкил этилди.
Тадбирда хотин-қизлар ҳуқуқлари ва имтиёзлари билан боғлиқ қонун ҳужжатларининг моҳияти батафсил тушунтирилди.
Шунингдек, тадбирда шу маҳалла ҳудудида яшовчи хотин қизларнинг муаммолари ўрганилиб, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг ҳуқуқий масалалардаги муаммолари буйича тушунтиришлар берилди. Уларнинг имтиёзли кредит, субсидиялар ажратиш, иш билан таъминлаш, тўлов-шартнома асосидаги тўловларида моддий кўмак бериш борасидаги саволларига жавоб берилди ҳамда 2 нафар хотин-қизларнинг мурожаатлари бўлим иш юритувига олинди.