Янгиликлар
23
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан фуқароларга меҳнат муносабатлари бўйича ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан акция ўтказилмоқда.
Акция:
ходимларнинг ойлик иш ҳақини ўз вақтида ёки тўлиқ берилаётганлиги;
иш ҳақидан ноқонуний ушлаб қолинаётганлиги;
иш ҳақи нотўғри ҳисобланаётганлик ҳолатлари ва бошқа меҳнат муносабатлари бўйича ўтказилади.
Шунга кўра, мазкур мавзулар юзасидан савол ёки муаммоларингиз бўйича вилоят адлия бошқармаси ёки ўз ҳудудингиздаги адлия бўлимларига ҳамда @qashadliyabot телеграм ботига мурожаат этишингиз мумкин.