Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Сайёр қабул давомида...


  Муаммо ва савол ҳар кимда ва ҳар доим мавжуд бўлади. Муаммонинг ечимини ва саволнинг жавобини топиш учун эса мурожаат қилинадиган ташкилотни тўғри танлай билиш ва тўғри йўналишни топа олиш лозим.

Китоб туман адлия бўлими томонидан “Бешқазоқ” МФЙда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган сайёр қабул фуқароларга амалий кўмак ва ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида ташкил этилди.

Сайёр қабул давомида фуқароларни қийнаб келаётган, баъзида узоқ вақтлардан буён ўз ечимини топмаётган муаммоларни қандай тартибда бартараф этиш лозимлиги хусусида тушунтиришлар берилди.

Туман адлия бўлими фаолияти доирасидаги ўрганиш талаб этиладиган мурожатлар бўлим иш юритувига олинди.

Хусусан, уй-жойни кадаст рўйхатидан ўтказиш, 14 ёшгача нафақа тайинлаш, иссиқхона қуриш учун имтиёзли кредит олиш тартиби ва ёшга доир пенсия тайинлаш билан боғлиқ мурожаатлар ўрганиш учун қабул қилинди.