Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Ҳуқуқ ва қонуний манфаатлар таъминланмоқда


Қарши туман адлия бўлими фаолияти мисолида “Sevimli” телеканали томонидан репортаж тайёрланди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан фуқароларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида шахсни тасдиқловчи ҳужжатни сайёр тартибда олишда амалий ёки ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича ўтказилган акция жараёнида туман ИИБ билан ҳамкорликда фуқаро Б.Ш.га шахсини тасдиқловчи ID –карта олишида амалий ёрдам берилганлиги ҳақида, фуқаро С.С.нинг 1981-1991 йилларда Насаф жамоа хўжалигида ишлаган даврида исми нотўғри ёзилганлиги сабабли унинг манфаатини кўзлаб юридик фактни белгилаш ҳақида берилган ариза суд томонидан қаноатлантирилганлиги ёритилди.
Шунингдек, туман адлия бўлими томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда фуқароларнинг ҳуқуқий муаммоларини уйма-уй юриб аниқлаш натижасида бир нафар ўзбек ва бир нафар лўли миллатига мансуб фуқароларнинг фарзандларига туғилганлик гувоҳномалари олиб берилганлиги ҳақида сўз юритилди.
“Фуқароларнинг фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида барча ҳужжатлар ўз вақтида берилиши таъминлонмоқда.” – дейди вилоят ФҲДЁ архиви мудираси Л.Саидова.
Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ҳар бир саъй-ҳаракат негизида ҳар бир масъулларнинг олдидаги вазифа ва мажбуриятларига сидқидилдан ёндошиши намоён бўлади.