Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Сайёр қабул ташкил этилди


Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 18 март куни шаҳар давлат хизматлари маркази ходимлари билан ҳамкорликда “Заргарлик” МФЙда навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда 15 дан ортиқ фуқароларнинг саволларига жойида тушунтиришлар берилди ҳамда 7 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўлим иш юритувига олинди.

Шу куннинг ўзида шаҳар адлия бўлими томонидан шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимида тарғибот тадбири ҳам ташкил этилди.

Унда коррупция ва унинг турлари, оқибатлари ва жавобгарлик чоралари, меҳнат қонунчилиги ва ижро интизоми тўғрисидаги норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан тушунтириш берилди.