Янгиликлар
Иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтилади
Жорий йилнинг 18 март куни Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида навбатдаги “Ҳуқуқий маърифат соати” ташкил этилди.
Ўқув машғулоти тарзида ташкил этилган тадбирда Қарши шаҳар 19-сонли умумтаълим мактаби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралида “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 61–сон қарори мазмун-моҳияти ҳамда лотин алифбосида янгиланган харфлар, товушлар, алифбони амалиётга жорий этиш билан боғлиқ масалалар ҳусусида бошқарма ходимларига маълумотлар берилди.
Шунингдек, лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувида иш юритиш тартиблари бўйича кўргазмали тарзда тушунтиришлар берилиб, ходимлар томонидан берилган саволларига батафсил жавоблар берилди.