Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Боланинг туғилганлик факти белгиланди


Қарши туман адлия бўлими томонидан туман ФҲДЁ бўлими билан ҳамкорликда “Боғобод” МФЙда яшовчи лўли миллатига мансуб фуқароларга турли масалаларда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида уйма-уй юриб муаммолар ўрганилмоқда.

Туғилганликни муддатини ўтказиб қайд этиш, муддати ўтган фуқаролик паспортларини алмаштириш ва нафақа олиш тартиби юзасидан амалий ёрдам ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, туман адлия бўлими томонидан Қарши туман “Тинчлик” МФЙда яшовчи фуқаро М.М.нинг фарзандининг туғилганлик фактини белгилаш юзасидан қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, фуқаро М.М. 2014 йилда қонуний никоҳда бўлмасдан қиз фарзандини дунёга келтирган ҳамда туғилганлиги расман қайд эттирилмаганлиги сабабли фарзанди бир йиллик мажбурий мактабгача таълимга жалб этиш имконияти бўлмаган ва туман адлия бўлимига мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига даъво аризаси киритилиб, боланинг шу онадан туғилганлик факти белгиланди.