Янгиликлар
Носоз ва қўллашга рухсат берилмаган ўлчов воситаларидан фойдаланиш тақиқланади Сотувчи қўллашга рухсат берилган ўлчов асбобларига эга бўлиши ва уларни соз ҳолатда сақлаши, уларнинг метрологик текширувини ўз вақтида ва белгиланган тартибда ўтказиши шарт.
Сотувчи қўллашга рухсат берилган ўлчов асбобларига эга бўлиши ва уларни соз ҳолатда сақлаши, уларнинг метрологик текширувини ўз вақтида ва белгиланган тартибда ўтказиши шарт.
Барча ўлчов воситалари, оғирликни ўлчаш приборлари «Ўзстандарт» агентлиги органларининг текшириш тўғрисидаги кўзга яққол ташланадиган ишонч тамғасига ёки гувоҳномасига эга бўлиши керак, улар белгиланган мақсадида қўлланилиши ҳамда ўлчовларнинг бирлиги ва ишончлилигини таъминлаши ҳамда тегишли паспортга эга бўлиши керак.
Носоз ва қўллашга рухсат берилмаган ўлчов воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.
Тарозилар ва бошқа ўлчов приборлари сотувчи-ходимларнинг иш жойларида харидорлар товарни тортиш ва беришнинг бутун жараёнини кўрадиган қилиб ўрнатилиши керак. Тарозиларни пештахтанинг фасадига томон бурчак остида ўрнатиш, уларнинг олдини товарлар, дарпардалар, инвентарь ва бошқа нарсалар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.
Тарозилар ҳар хил тебранишлар ва зириллашларга учрамайдиган мустаҳкам, барқарор горизонтал жойга ўрнатилади.
Савдо залларида харидорларга қулай жойда назорат тарозилари ва бошқа ўлчов приборлари ўрнатилган бўлиши керак.