Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Фуқарога амалий кўмак берилди


“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш, улар билан ўзаро мулоқот қилиш натижасида муаммо ва камчиликлари ўрганилмоқда, ҳуқуқий маслаҳат ва амалий кўмак бериб келинмоқда.

Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан “Ойдинйули” МФЙда яшовчи 2-гуруҳ ногирони Т.О. хонадонига бориб учрашилганида унинг соғлиги яхши эмаслиги ва даволанишга муҳтожлиги маълум бўлди.

Туман адлия бўлими томонидан фуқарога туман тиббиёт бирлашмасида даволаниши учун ордер олинишида амалий кўмак берилиб, фуқаронинг даволаниши таъминланди.