Янгиликлар
Халқимизнинг қадимий қадрияти
Маълумки халқимиз маънавиятида, қадриятларида бошқа халқлар ўрганса ва ўз тажрибасида қўллашга арзийдиган кўпгина ибратли тажрибалари мавжуд. Масалан, ҳашар деб аталган тадбир барчани бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради.
Ҳашар – бу халқимизнинг қадимий ва азалий қадриятларидан биридир. Унинг замирида ободлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, хайр-саҳоват ва бунёдкорлик мужассам.
Бугун вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан ҳам бошқарма биноси ва ҳовлиси тозаланди, тартибга келтирилди. Бино ҳовлисига дарахт кўчатлари ва гуллар экилди, дов-дарахтларни буташ ишлари амалга оширилди.
Энг асосийси, ҳашар баҳонасида ходимлар дилдан суҳбат қурдилар, баҳорги ишлари режалари хусусида ўзаро фикр алмашдилар.
Ҳашар нафақат тозалик ва ободонлик тадбири, балки энг яхши қадрият тимсоли сифатида алоҳида ўрин тутади.