Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Фавқулодда вазиятларда нима қилиш лозим?


Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 22 февралдаги 65-ум-сон “Адлия органлари ва муассасалари табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2021 йилга мўлжалланган асосий тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими томонидан табиий ҳамда техноген ҳусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, адлия бошқармасида фуқаро муҳофазаси тузилмалари куч ва воситаларнинг доимо шайлигини таъминлаш, раҳбар ва ходимларни фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиниши юзасидан тушунтириш берилди.

Шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ҳавфини камайтириш бўйича профилактик чора-тадбирлар, раҳбарият томонидан ишчи-хизматчилар ҳаётига ва саломатлигига хавф солувчи авария ҳолатларини олдини олиш бўйича чоралар кўрилишини таъминлаш хусусида сўз юритилди.

Маърузачи ходимлар томонидан берилган саволларга ҳаётий мисоллар ёрдамида тушунтиришлар берди.