Янгиликлар
11
Оммавий сайёр қабул давом этмоқда
Қашқадарё вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Комилов раҳбарлигида суд, адлия, прокуратура, ички ишлар ҳамда божхона бошқармалари раҳбар ходимлари иштирокида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида оммавий сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Бугун Шаҳрисабз шаҳар ва Яккабоғ туманларида ўтказилган сайёр қабулларда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ў.Останов ҳамда бошқарманинг масъул ходимлари ҳам иштирок этиб, ваколат доирасида фуқароларнинг мурожаатлари тингланмоқда.