Янгиликлар
Лотереялар ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари
Лотереялар ташкилотчиси — давлат, ваколатли давлат органидан рухсатнома (лицензия) олган шахслар ва лотереялар иштирокчилари ўртасидаги муносабатлар шартномага асосланади. Бундай шартнома лотерея билети бериш орқали расмийлаштирилади ва иштирокчи лотерея билети қийматини тўлаган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади.
Лотереялар ташкилотчиси уларни белгиланган муддатда ўтказишдан бош тортган тақдирда, лотереялар иштирокчилари уларнинг ташкилотчисидан лотереяларни қолдириш ёки уларнинг муддатини бошқа вақтга кўчириш туфайли етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Лотереялар ўтказиш шартларига мувофиқ ютган деб эътироф этиладиган шахсларга лотереяларни ўтказиш шартларида назарда тутилган миқдорда, шаклда (пул ёки буюм ҳолида) ва муддатларда, агар бу шартларда муддат кўрсатилмаган бўлса, лотереялар натижалари чиқарилган пайтдан эътиборан ўн кундан кечиктирмай лотереялар ташкилотчиси томонидан ютуқ тўланиши лозим.