Янгиликлар
11
Биласизми?
Оила кодексига кўра, қуйидаги ҳолларда никоҳ тузишга йўл қўйилмайди:
● никоҳланувчилардан биттаси бошқа никоҳда турган бўлса;
● никоҳланувчилар насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар бўлса (невара ва бобо, буви ўртасида, фарзанд ва ота-она ўртасида);
● туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида никоҳ тузилаётган бўлса;
● фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузилаётган бўлса;
● никоҳланувчилардан бири руҳий касаллик сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса.