Янгиликлар
Прокат шартномаси қандай тартибда тузилади?
Прокат шартномаси бўйича доимий тадбиркорлик фаолияти сифатида мол-мулкни ижарага берувчи ҳақ эвазига ижарага олувчига вақтинчалик эгалик қилиш ва фойдаланиш учун кўчар мол-мулкни топшириш мажбуриятини олади.
Прокат шартномаси бўйича топширилган мол-мулкдан, агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, истеъмол мақсадларида фойдаланилади.
Прокат шартномаси ёзма шаклда тузилади. Прокат шартномаси оммавийдир.
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Мулк ижараси шартномасини номуайян муддатга қайтадан тузиш ва ижарага олувчининг мулк ижараси шартномасини қайтадан тузишга имтиёзли ҳуқуқи ҳақидаги қоидалар прокат шартномасига нисбатан қўлланмайди.
Ижарага олувчи прокат шартномасини бажаришни истаган вақтида рад этишга ҳақли.