Янгиликлар
Жазони ижро этиш муассасасида тадбир ташкил этилди
Қарши шахар адлия бўлими томонидан суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Қарши шаҳридаги 3-сон жазони ижро этиш калониясида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ–661-сон, “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ–662-сон, “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун ЎРҚ–664-сон ва “Суд қарорларини қайта кўриш институтининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ–665-сон Қонунлари мазмун мохияти юзасидан тушунтириш берилди.