Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Медиаторнинг фаолияти учун ҳақ тўланадими?


Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида” Қонуннинг
28-моддасига асосан профессионал асосдаги медиаторнинг фаолияти ҳақ эвазига ёки текин амалга оширилиши мумкин: Бунда
Нопрофессионал асосдаги медиаторнинг фаолияти текин амалга оширилади.
Нопрофессионал медиаторга унинг медиация тартиб-таомилини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда қилган харажатларининг, шу жумладан низони кўриб чиқиш жойига бориб келиш учун йўл ҳақи, яшаш ва овқатланиш харажатларининг ўрни қопланиши мумкин.
Ҳақ тўлаш ва харажатларнинг ўрнини қоплаш тарафлар томонидан, агар улар бошқача қоида ҳақида келишиб олмаган бўлса, тенг улушларда амалга оширилади.
Медиатор медиация тартиб-таомилини амалга оширишни рад этган тақдирда, у медиация тарафлари томонидан ўзига тўланган пул маблағларини қайтариб бериши шарт.