Янгиликлар
Радио эфирида: инсон ва қонун
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича доимий равишда оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар қилинмоқда.
Бошқарманинг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш, Нодавлат-нотижорат ташкилотлар ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бўлими томонидан янги қабул қилинган ҳамда соҳа фаолиятига оид қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан “Олтин воҳа” радиосининг “Инсон ва қонун” дастурига интервью берилди.
Интервьюларда “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4473-сон “Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларини, шунингдек диний ташкилотларини тузиш, жамоат фондларини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, меҳнат қонунчилиги ва нотариат соҳасидаги янгиликлар бўйича маълумотлар берилди.