Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Ўқув-семинари ташкил этилди


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги 342-сон қарорига мувофиқ давлат органлари томонидан ҳуқуқий тарғибот
ва маърифат бўйича олиб борилган ишларни ўрганиш, уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини такомиллаштириш ва таклифлар тайёрлаш, шу билан бирга жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш адлия органларининг муҳим вазифалари ва фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланган.

Шу муносабат билан вилоят адлия бошқармаси томонидан йилига икки маротаба давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳуқуқий тарғибот
ва маърифат соҳасидаги фаолияти юзасидан маълумотлар сўров асосида талаб қилиб олинади.

Бугун вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат органлари
ва ташкилотларининг масъул ходимлари иштирокида тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва Вазирлар Маҳкамасининг 342-сон қарори ижроси самарадорлигини ошириш мақсадида ўқув-семинари ташкил этилди.

Семинар давомида соҳага оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиб олиш, улар юзасидан тарғибот тадбирларини ташкил этиш тартиби, усуллари ва самарадорлик жиҳатлари юзасидан сўз юритилди.

Шунингдек, вилоят адлия бошқармасининг давлат органлари
ва ташкилотлари томонидан ўтказилган тарғибот тадбирларини мониторинг қилиш мақсадида юборилган сўровларга ўз вақтида ва тўлиқ маълумот тайёрлаш юзасидан батафсил тушунтириш берилди.

Тадбирда иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоб берилди ҳамда ушбу фаолият юзасидан ўзаро фикр алмашилди.