Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Биласизми?...


Фарзандликка олинаётган боланинг ака-укалари ва опа-сингиллари бўлиб, улар ҳам ота-онанинг қарамоғидан маҳрум бўлсалар ва уларга нисбатан аризачи уларни ҳам фарзандликка олиш истагини билдирмаган ёхуд уларни бошқа шахс фарзандликка олиш истагини билдирган бўлса, болани фарзандликка олишга унинг манфаатига мувофиқ келсагина (масалан, болаларга уларнинг қариндошлиги ҳақида маълум бўлмаса, болалар биргаликда яшамаган ва тарбияланмаган бўлсалар, турли болалар муассасаларида бўлсалар, соғлиқларининг ҳолатига кўра бирга яшашлари ва тарбияланишлари мумкин бўлмаса) йўл қўйилади.

Чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган болани фарзандликка олишга агар болани Ўзбекистон Республикасининг унинг ҳудудида доимий яшаётган фуқароларига фарзандликка бериш имконияти мавжуд бўлмаган ҳоллардагина йўл қўйилиши мумкинлиги инобатга олинмоғи лозим.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган болаларни фарзандликка олиш Ўзбекистон Республикасида ўз дипломатик ваколатхонаси мавжуд бўлган давлатларнинг фуқаролари томонидан амалга оширилиши мумкин.