Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Қонунчиликдаги янгиликлар хусусида


Қонунчиликдаги янгиликлар хусусида

Жорий йилнинг 3 март куни Чироқчи туман адлия бўлими томонидан туман 1-сон поликлиникада шифокор ва ҳамширалар иштирокида тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга соҳага оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасининг “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят - процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 99-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4767-сон қарори мазмуни тушунтириб берилди.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.