Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Яна бита электрон рақамли қарор қабул қилинди


Xабарингиз бор, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйxатдан ўтказишнинг ягона электрон — “Е-қарор” тизими жорий этилди.

 

Туманлар ичида Муборак тумани иккинчи бўлиб, ҳеч қандай қоғозларсиз, “Е-қарор” электрон тизими орқали туман ҳокимининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6165-сонли Фармони ижроси тўғрисида”ги Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2021 йил 15 февралдаги ХК-119/02-сонли қарорининг ижросини таъминлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.