Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Эътирофга муносиб ходим


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг февраль ойи якуни бўйича қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасини ривожлантириш ҳамда изчил ва бир хилда таъминлашда муносиб хизматлари учун Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими катта маслаҳатчиси Дустов Элдор Бахтиёр ўғли ойнинг энг яхши ходими деб топилди ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Э.Дустов ўз ишига жиддий ва масъулият билан ёндашиши, берилган топшириқ ва вазифаларни вақтида ва сифатли бажариши ҳамда жамоат ишларида фаол иштирок этиши билан ҳамкасбларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб, жамоада ўз ўрнига, ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлган.

Жамоа томонидан Э.Дустовга давлатимиз равнақи йўлида олиб бораётган фидокорона меҳнатида омад, фаолиятида юқори марраларни тилаб қоладилар.