Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Ички ишлар бўлимларида ўқув семинарлари ташкил этилди


Якунланган ҳафта давомида адлия бўлимлари томонидан туман ва шаҳар ички ишлар бўлимларида коррупция, меҳнат қонунчилиги, ижро интизоми ва соҳага оид қонунчилик юзасидан ўқув семинарлари ташкил этилди.

Хусусан, Чироқчи, Деҳқонобод ва Қарши туман адлия бўлимлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талаблари, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ–5729-сон ”Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисда”ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 829-сон “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги Низом мазмуни-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.

Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан ИИВ Қашқадарё академик лицейида ўтказилган тадбир давомида ҳам коррупция ва меҳнат қонунчилиги бўйича сўз юритилди.