Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Оталик факти белгиланди


Хабарингиз бор, Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан 2021 йил 1-ярим йиллиги давомида фуқароларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан акция ўтказилмоқда.

Чироқчи туман адлия бўлими томонидан мазкур акция доирасида келиб тушган фуқаро Р.Л.нинг мурожаати қонун ҳужжатларига асосан кўриб чиқилди.

Мурожаатда фуқаро Р.Л. А.Ў.исмли фуқаро билан қонуний никоҳдан ўтмасдан турмуш қурганлиги ва ўрталарида бир нафар фарзанди туғилганлигини, қонуний никоҳдан ўтмаганликлари сабабли фарзандини ўзининг фамилясига олганлигини кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан мурожаатчининг манфаатини кўзлаб, Чироқчи туман адлия бўлими томонидан “оталик фактини белгилаш ҳақида” Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судига ариза киритилди.

Аризага асосан фуқаро Л.Р.нинг 2020 йил 19 августда туғилган фарзандининг отаси 2020 йил 10 феврал куни вафот этган А.Ў. эканлиги факти тасдиқланди.