Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Интеллектуал мулк соҳаси ривожланмоқда


Қарши туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2021 йил 28 январдаги ПҚ – 4965-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”га асосан “Контрфактсиз ой” ойлигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижроси юзасидан тадбирлар ташкил этилмоқда.

ТИҚХММИ Қарши филиали ҳузуридаги академик лицейи ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида ўтказилган тадбир давомида “Интелектуал мулк ҳимояси ва контрафакт маҳсулотларига қарши курашиш” мавзусида тушунтиришлар олиб борилди.

Тадбир давомида 2021 йил 1 апрелдан бошлаб интеллектуал мулк соҳасидаги халқаро шартномалар нормаларидан келиб чиқиб, товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисининг фақат тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ёки жисмоний шахс номига рўйхатдан ўтказилишига нисбатан қонунчиликдаги мавжуд чекловлар бекор қилинганлиги, интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатига олиш муддатларини кескин қисқартириш имкониятларини яратувчи тезкор экспертиза тартиби жорий этилганлиги ва бунда, интеллектуал мулк объектини муҳофазага олиш учун топшириладиган талабнома бўйича дастлабки қидирув томонларнинг келишувига мувофиқ амалга оширилиши назарда тутилганлиги ва бошқалар хусусида сўз юритилди.