Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Сайёр қабул самараси...


Жорий йилнинг 26 февраль куни Чироқчи тумани марказидан 50 км олис масофада жойлашган Лангар, Тутли, Тулақул, Тарағай ва Қуруқсой қишлоқлари аҳолиси муаммоларини ўрганиш мақсадида Қашқадарё вилоят бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари, Чироқчи туман адлия бўлими, туман Давлат хизматлари маркази, туман 1-сон ФҲДЁ бўлими, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Давлат кадастрлари палатаси туман филиали, туман Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ҳамда бошқа масъул давлат ташкилотлари ходимлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда 100 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, уларга қонун ҳужжатлари талаблари тушунтирилди ва адлия органлари ваколатига тааллуқли 40 яқин мурожаатлар белгиланган тартибда иш юритувга қабул қилинди. 

Шунингдек, Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан эълон қилинган 2021 йил 1-ярим йиллиги давомида фуқароларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан ўтказилаётган акция доирасида 7 нафар фуқаролар мурожаати иш юритувга қабул қилинди.

Сайёр қабулдан сўнг хонадонма-хонадон юрган ҳолда фуқароларни муаммолари ўрганилиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.